10:21 / 07.07.2021
57894

Бир қатор давлат органлари раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилди

Ўзбекистоннинг қатор вазирликлари ва давлат қўмиталарида ўринбосар лавозимидаги раҳбар ходимлар лавозимдан озод этилди. Козим Тўлаганов, Камола Акилова ва Акмал Мирзаев вазир ўринбосари лавозимларини тарк этди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг айрим вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тўғрисидаги қарори имзоланди.

Қарорга асосан, қуйидагиларнинг вазир ўринбосари мақоми бекор қилинди:

  • Маданий мерос департаменти бошлиғи Камола Акилова;
  • Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиғи Козим Туляганов;
  • Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев.

Акмал Мирзаев транспорт вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, давлат қўмиталарида ҳам ўзгаришлар бўлди:

  • Шамсиддин Алимов Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;
  • Нуритдин Муратов ва Нодир Мухитдинов Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисининг ўринбосарлари лавозимидан озод этилди;
  • Дилшод Холмуродов Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;
  • Махмуджон Зиядуллаев Давлат статистика қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди;
  • Олим Ҳакимов Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;
  • Абдушукур Ҳамзаев Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – Ўрмон хўжалиги илмий изланиш институти директори лавозимидан озод этилди;
  • Бахтиёр Атамурадов «Ўзбекчорванасл» агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – «Ўзбекчорванасл» агентлиги директори лавозимидан озод этилди;
  • Фазлиддин Умаров ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан ДСҚ раисининг биринчи ўринбосари – ДСҚ ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимидан озод этилди.

Бу ўзгаришлар президентнинг 2021 йил 3 апрелдаги «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Top