Иқтисодиёт | 22:05 / 08.07.2021
22281
2 дақиқада ўқилади

Ер участкаларини инвестиция мажбурияти билан сотиш амалиёти тўхтатилади

Давлат мулкларини “1 сўм” қийматда савдога чиқариш амалиёти ҳам бекор қилинмоқда. Онлайн аукционда қатнашиш учун тўловларни давлат ўз зиммасига олади.

Ўзбекистонда ер участкаларини инвестиция мажбурияти билан сотиш амалиёти тўхтатилади ва ерлар бозор баҳосида электрон савдоларга чиқарилади.

Бу ҳақда 2021 йил 8 июл куни қабул қилинган президент фармонида белгиланди.

Фармон билан, давлат активларини “1 сўм” бошланғич қийматда савдоларга чиқариш амалиёти ҳам бекор қилинди.

Онлайн аукционда қатнашиш учун тўловлар ҳам бекор қилинади ва тадбиркорларга электрон рўйхатдан ўтиш харажатлари Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан қоплаб берилади.

Аукционда мулкни сотиб олганда, тўлов муддати ҳозирги 5 кундан 15 кунгача узайтирилади.

Бундан буён, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган ташкилотларнинг бино-иншоотлари, транспорт воситаларини сотиш ва ижарага беришни фақат электрон аукцион орқали амалга ошириш тартиби жорий этилади.

Ҳужжатда, шунингдек, давлат активларини сотишдан тушадиган маблағларнинг бюджетга йўналтириладиган қисми амалдаги 73 фоиздан 87 фоизга оширилади.

Алоҳида қарорлар асосида хусусийлаштиришдан тушадиган маблағларнинг йирик компанияларга ўтказиладиган қисмини бюджетга йўналтириш, ҳокимликлар қарори билан сотилган объектлардан тушадиган маблағларнинг бюджетга йўналтириладиган қисмини 73 фоиздан 87 фоизга ошириш ва уни тегишли вилоят, туман (шаҳар) бюджетларига тенг улушларда йўналтириш тасдиқланди.

Бунинг натижасида давлат бюджетига, шу жумладан, туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларига тушумлар кўпайиши, давлат активининг бозор қийматида сотилиши ва коррупцион хатти-ҳаракатларнинг олди олиниши кўзда тутилган.

Давактив агентлигига кўра, айни пайтда Ўзбекистонда давлат иштирокидаги корхоналар сони 2 541тани ташкил этади. 2021–2025 йилларга мўлжалланган стратегияда 4 йил ичида давлат иштирокидаги корхоналар сони 75 фоизга қисқартирилиши белгиланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди