Вилоятлардаги радарлар ҳақидаги маълумотлар очиқланди. Аммо ҳаммаси эмас
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси Ўзбекистон йўлларида ЙҲҚ бузилишини автоматик қайд этувчи мосламалар ҳақида маълумот берди. Аммо айрим вилоятлардаги радарлар, айримларидаги камералар ҳақидаги маълумотлар очиқланмади.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати
Расмий ахборотга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида ўрнатилган стационар фоторадарлар сони 6тани, интеллектуал режимида ишловчи камералар сони 10тани ташкил этмоқда.
Шунингдек, Бухорода 8та радар ва 32та камера; Қашқадарёда 1та радар ва 6та камера; Навоийда 8та радар ва 12та камера; Тошкент вилоятида 29та радар ва 37та камера; Фарғонада 5та радар ва 21та камера; Самарқандда 12та радар ва 6та камера; Тошкент шаҳрида 28та радар ва 89та камера ишлаётгани маълум қилинди.
Бироқ, ЙҲХББ маълумотида айрим вилоятларда фақат стационар фоторадарлар ҳақида маълумот берилган бўлса, айрим вилоятлар бўйича фақат камералар сони келтирилган.
Жумладан, Жиззахда 15та, Сурхондарёда 4та, Сирдарёда 11та стационар фоторадар мавжуд экани айтилган, бироқ ушбу вилоятлардаги камералар ҳақидаги маълумот йўқ.
Хоразм, Андижон ва Наманган вилоятлари бўйича эса фақат камера ҳақида маълумотлар мавжуд. Жумладан, Хоразмда 16та, Андижонда 82та, Наманганда 38та камера мавжудлиги маълум қилинган.
Айтиш жоиз, юқоридаги маълумотда жами 127та стационар фоторадар ҳақидаги тафсилотлар очиқланган. Бироқ республикадаги жами фоторадарлар сони бундан анча кўпроқлиги тайин. Зеро, бундан бир неча кун аввал ЙҲХББ бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров бугунги кунда тизимда 271та фоторадар мосламаси борлиги, уларнинг ҳаммаси онлайн тарзда марказга боғланганини маълум қилганди.
Kun.uz бу мавҳумликлар бўйича ЙҲХББ ахборот хизмати билан боғланди. Ахборот хизмати вакили Азизхон Муродов ҳолатга ойдинлик киритилиб, қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.
Аввалроқ, очиқлик ҳақидаги президент фармони ижроси доирасида Тошкент йўлларидаги фоторадар ва камералар рўйхати эълон қилинганди.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Испанияда блэкаут сабаб беш киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 21:18
-
Тошкент шаҳрида кўчмас мулкни оммавий баҳолаш бошланади
Ўзбекистон | 21:16
-
Трамп жамоаси учинчи эҳтимолий импичментга тайёргарликни бошлади
Жаҳон | 21:12
-
Қирғизистонда урушга ёллашда айбланган “Рус уйи” ходими ҳибсдан қўйиб юборилди
Жаҳон | 21:02
Мавзуга оид

17:47 / 23.04.2025
Наманганда радарлар машмашаси: ким ҳақ?

18:38 / 21.04.2025
“Фуқароларга зарар келтирмоқда” – Наманган шаҳар ҳокими вилоят ЙҲХБдан ноқонуний радарларни олиб ташлашни сўради

20:14 / 13.04.2025
«Радар овловчи» – Андижонда ҳайдовчи 52 та радарни пневматик милтиғи билан ишдан чиқарди

12:38 / 25.02.2025