Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Теҳрон Эронга қочиб ўтган афғон ҳарбийларини Кобулга жўнатди
Фото: Tasnim News Agency
“Толибон” ҳужуми ортида Эронга қочиб ўтган афғон ҳарбийлари самолётда Кобулга жўнатилди. Бу ҳақда Tasnim ахборот агентлиги хабар берди.
Бир қатор афғон чегарачилари ва божхоначилари толиблар Эрон билан чегарадаги бир қатор чегара ўтиш жойларини эгаллагандан кейин Эрон чегара полицияси участкасига йўл олган.
Маълум қилинишича, афғон ҳарбийлари Эронда жойлаштирилишдан олдин улардан қурол олиб қўйилган. Сўнгра улар Афғонистон ҳукумати талаби билан Кобулга жўнатилган.
Аввалроқ мингдан ортиқ афғон ҳарбийси толиблар билан жанглардан сўнг Тожикистон ҳудудига чекингани маълум қилинганди. Илгари Тожикистон ҳудудига ўтган ҳарбийларни қўшиб ҳисоблаганда, мамлакатдаги афғон ҳарбийлари сони 1500га яқинлашди.
Мавзуга оид
12:57 / 13.05.2026
Трамп америкаликларнинг иқтисодий қийинчиликлари уни Эрон билан келишувга ундамаслигини айтди
10:52 / 13.05.2026
Трампнинг Эронга қарши уруши АҚШ иқтисодиётига қандай таъсир қиляпти?
09:00 / 13.05.2026
Саудия Арабистони Эрон ҳужумларига жавоб қайтарган
08:40 / 13.05.2026