Жаҳон | 19:10 / 13.07.2021
4842
1 дақиқада ўқилади

Британияда рекорд миқдордаги криптовалюта мусодара қилинди

24 июн куни Скотленд-Ярд умумий қиймати 114 миллион фунт стерлингга (158 миллион доллар) тенг биткойнларни мусодара қилганди.

Буюк Британияда полиция 180 млн фунт стерлинг миқдоридаги криптовалютани мусодара қилди. Бу ҳақда Скотланд-Ярд хабар бермоқда.

"Полиция Британия учун йирик – қарийб 180 млн фунт стерлинг миқдоридаги криптовалютани мусодара қилди. Бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин. У 24 июнда полиция мусодара қилган 114 млн фунтов стерлинг миқдоридаги криптовалютадан анча кўп", – дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, операция иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан амалга оширилган. Операция вақтида 39 ёшли аёл ҳибсга олинган. У кейинроқ гаров эвазига озодликка чиқарилган.

24 июн куни Скотленд-Ярд пул ювиш иши доирасида умумий қиймати 114 миллион фунт стерлингга (158 миллион доллар) тенг биткойнларни мусодара қилганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид