Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия президенти шифохонадан чиқди
Бразилия президенти Жаир Болсонару 4 кунни шифохонада ўтказгандан кейин у ердан чиқарилди. У ичак ўтказмаслиги ташхиси билан шифохонага ётқизилганди. Шифокорлар унинг соғлиғи ортидан назоратни амбулатор равишда давом эттиришади.
“Эртаданоқ президент ваколатларини бажаришга қайтаман. Мен парҳез сақладим ва барча тавсияларни бажардим. 10 кундан кейин бемалол қовурилган қовурғаларни ва умуман истаган нарсамни ея оламан, деб умид қиламан”, деб айтган Болсонару журналистларга.
Бразилия президенти соғлиғидаги муаммолар 3 йил аввал бошланган. 2018 йилда у сайловолди намойишларидан бирида пичоқ зарбасидан яраланганди. Пичоқ ичакни қон билан таъминловчи артерияни шикастлаган. Ўшандан бери унда бир нечта жарроҳлиқ амалиёти ўтказилган.
Мавзуга оид
19:13 / 17.05.2026
Дунёдаги энг кекса опа-сингиллар Бразилияда яшаётгани маълум бўлди
21:17 / 12.05.2026
Президент Бразилия ташқи ишлар вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:14 / 12.05.2026
Дунёда энг кўп қаҳва қайси давлатда етиштирилади?
18:23 / 27.04.2026