Жаҳон | 18:56 / 19.07.2021
5181
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия Хитойни Европага киберҳужумлар уюштиришда айблади

Ташқи ишлар вазири Доминик Рааб Хитой ҳукуматини «тизимли киберсаботажга чек қўйиш»га чақирди. Унинг таъкидлашича, акс ҳолда Хитой ҳукумати жавобгарликка тортилади.

Фото: Getty Images

Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги Хитой давлат хавфсизлик вазирлиги 2021 йил бошида қатор Европа мамлакатларига ҳужум қилган ҳакерлик гуруҳлари билан алоқадорлигини билдирди

«Хитой давлат арбоблари Microsoft Exchange серверлари орқали дунё бўйича компьютер тармоқларига кирилгани учун жавобгардир. Буюк Британия APT40 ва APT31 ҳакерлик гуруҳлари фаолияти ортида Хитой давлат хавфсизлик вазирлиги турибди деб ҳисоблайди», — дейилади Британия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Баёнотда айтилишича, Хитойдан амалга оширилаётган кибертаҳдидлар давом этмоқда. 

Ташқи ишлар вазири Доминик Рааб Хитой ҳукуматини «тизимли киберсаботажга чек қўйиш»га чақирди. Унинг таъкидлашича, акс ҳолда Хитой ҳукумати жавобгарликка тортилади.

Microsoft Exchange серверларига ҳужумлар феврал охири ва март бошларида қайд этилганди.

Bloomberg агентлигининг хабар беришича, ўшанда дунё бўйича камида 60 мингта ташкилот сайти ҳужумга учраган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид