Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги қатор ҳудудлар икки кун давомида иссиқ сувсиз қолади
Тошкент шаҳри туманларининг айрим ҳудудларида жорий йил 23 июл соат 9:00 дан 24 июл соат 21:00 гача ичимлик суви таъминоти тўхтатилади ва айрим қозонхоналар сувсиз қолади.
“Тошиссиққуввати” хабарига кўра, “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан “Янги Ўзбекистон боғи” ҳудудидан ўтувчи ичимлик сув тармоқлари кўчириб ўтказилади.
Шу сабабли, Бектемир туманида “Водник”, Миробод туманида 6-ИМ, Сергели туманида 8-ИМ ва “Саноатэнерго” қозонхоналари сувсиз қолади.
Иссиқлик манбаларининг амал қилиш ҳудудлари рўйхати:
6-ИМ.
Мунис, Сарикўл, Эски Сарикўл, Янгизамон, Янги Қўйлиқ, Абдурауф Фитрат, Фарғона йўли, Таллимаржон, Файзобод, Меҳржон, Сайхун, Сурхон кўчалари, Қўйлиқ 1-7, Қўйлиқ-Айланма даҳалари.
8-ИМ
Янги Сергели йўли, Меҳригиё, Сўғдиёна, Қипчоқ, Чинор, Давлатобод, Дўстлик, Мирзо Турсунзода, Жаҳонаро, Қўрғонтепа кўчалари, Сергели 1-8А, Йўлдош 1-18, М-1,2,3, Дўстлик-1,2 даҳалари.
“Водник” қозонхонаси
Ҳусайн Бойқаро кўчаси, “Сувсоз” мавзеси доирасида
“Саноатэнерго” қозонхонаси
“Қурувчи” мавзеси.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
14:46 / 13.06.2026
Иссиқлик таъминотида аванс эвазига эски тарифнинг сақланиб қолиш муддати 2 ойга туширилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026