Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базаси янги техникалар билан кучайтирилади
Жанговар машиналар 201-Россия ҳарбий базасининг мотоўқчи бўлинмаларига берилади. Аниқлик киритилишича, янги зирҳли машиналар эскилари ўрнига келтирилади.
Июл охирига қадар Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасига 17 дона модернизация қилинган БМП-2М зирҳли транспорти келтирилади. Бу ҳақда марказий ҳарбий округ қўмондони Александр Лапин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу «ҳарбийларнинг жанговар имкониятларини сезиларли даражада оширади».
Жанговар машиналар 201-Россия ҳарбий базасининг мотоўқчи бўлинмаларига берилади. Аниқлик киритилишича, янги зирҳли машиналар эскилари ўрнига келтирилади.
БМП-2М автоматик ўт очиш тизими билан жиҳозланган. Унга панорамали мўлжалга олиш ва кузатиш ускуналари, Р-168 «Акведук» радиостанцияси ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистондаги вазият кескинлашганидан сўнг Россия ҳарбийлари Тожикистон-Афғонистон чегарасидаги полигонга етиб келди. Маълумот берилишича, улар Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари билан қўшма машғулотлар ўтказади.
Мавзуга оид
22:32
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
15:51
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
09:20