Толиблар Қурбон ҳайити муносабати билан ҳужум қилишни тўхтатди
Қайд этилишича, ўт очишни тўхтатиш тўғрисида расман эълон қилинмаган.
«Толибон» ҳаракати тарафдорлари Қурбон ҳайити нишонланадиган кунларда ҳужум операциялари ўтказмасликка қарор қилди. Бу ҳақда ҳаракат расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид маълум қилди, деб хабар бермоқда AFP агентлиги.
«Қурбон ҳайити муносабати билан мудофаа позициясини эгаллаганимизни тасдиқлайман», — деган Мужоҳид.
Агентликнинг қайд этишича, ўт очишни тўхтатиш тўғрисида расман эълон қилинмаган.
Ҳозирги вақтда Афғонистондаги вазият америкаликлар томонидан ҳарбий контингентнинг мамлакатдан олиб чиқиб кетилиши фонида кескинлашган. «Толибон» ҳаракати аъзолари бир неча аҳоли пунктларини, шу жумладан Тожикистон билан чегарадаги ҳудудларни эгаллаб олди.
АҚШ ҳарбийлари 2001 йилдан бери Афғонистонда бўлган, улар мамлакатга кичик Жорж Буш президентлиги вақтида олиб кирилган. Қўшинларнинг олиб чиқиб кетилиши май ойи бошида бошланди, жараённи август ойи охиригача якунлаш режалаштирилган.
Аввалроқ Афғонистон ҳукумати ва толиблар сулҳ ҳақида келиша олмагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024