Исроилда коронавирусга қарши капсула шаклидаги вакцина ишлаб чиқилди
Oramed Pharmaceuticals компанияси бош директори Надав Кидроннинг сўзларига кўра, ушбу вакцина «коронавируснинг турли штаммларига нисбатан чидамли, иккинчидан, унинг ножўя таъсирлари камроқ». Бундан ташқари, вакцинани алоҳида шароитда сақлаш шарт эмас.
Исроилда дунёда биринчи бўлиб коронавирусга қарши капсула шаклидаги вакцина ишлаб чиқилди ва унинг клиник синовларига тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар бермоқда.
Синовлар яқин бир неча ҳафта ичида Сураски номидаги тиббий марказда бошланади. Синовларда вакцина билан эмланмаган 24 нафар кўнгилли иштирок этади. Уларнинг ярми бир донадан, қолган ярми эса икки донадан капсула қабул қилади. Синовлар олти ҳафта давом этади.
Oramed Pharmaceuticals компанияси бош директори Надав Кидрон янги вакцинанинг бир нечта устунликларини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, биринчидан, вакцина «коронавируснинг турли штаммларига нисбатан чидамли, иккинчидан, унинг ножўя таъсирлари камроқ».
Бундан ташқари, вакцинани дунё бўйича етказиб бериш осон, чунки уни алоҳида шароитда сақлаш шарт эмас.
Таъкидланишича, вакцинани уйда мустақил қабул қилиш мумкин.
Кидроннинг айтишича, синовлар муваффақиятли ўтса, вакцинани бошқа мамлакатларда ҳам маъқуллашга ҳаракат қилинади.
Мавзуга оид
09:17
Исроил Байрутга зарба берди. Камида 20 киши ҳалок бўлган
10:30 / 23.11.2024
Халқаро суд қарори: Нетаняҳу ва Галлант ҳибсга олинса нима бўлади?
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
14:54 / 22.11.2024