Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Афғонистонни ярим йил ичида эгаллайди – АҚШ разведкаси
Қайд этилишича, мамлакат ҳукумати қўшинларни ўта муҳим инфратузилма объектлари ва катта шаҳарларни қўриқлашга жалб этишга эътибор қаратган. Афғонистон ҳукуматининг бу режаси мамлакат ҳудудининг бир қисми "Толибон" назорати остига ўтишига олиб келади.
Фото: REUTERS/Mohammad Ismail//File Photo
"Толибон" ҳаракати Афғонистонда ҳукуматни ярим йил давомида қўлга киритади. АҚШ разведкаси ана шундай фикрда, деб ёзади Reuters.
Қайд этилишича, мамлакат ҳукумати қўшинларни ўта муҳим инфратузилма объектлари ва катта шаҳарларни қўриқлашга жалб этишга эътибор қаратган.
Афғонистон ҳукуматининг бу режаси мамлакат ҳудудининг бир қисми "Толибон" назорати остига ўтишига олиб келади.
Пентагоннинг фикрича, Афғонистондаги туманлар марказларининг ярмидан ортиғи толиблар томонидан эгаллаб олинган.
Ўз навбатида, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров толиблар Афғонистон ҳудудининг 70-80 фоизини эгаллаганини айтди, деб ёзади Интерфакс.
Аввалроқ толиблар халқ вакиллари кенгаши орқали ҳукумат шакллантиришини билдирганди.
Мавзуга оид
13:52 / 26.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026
Стармер: Трампнинг Афғонистондаги НАТО миссияси ҳақидаги сўзлари ҳақоратли
14:42 / 23.01.2026