Фото: Шавкат Мирзиёев самосвал рулида
Президент Шавкат Мирзиёев 29 июль куни Олмалиқ конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги ишлар билан танишиш, шунингдек, «Ёшлик-1» конини ўзлаштириш лойиҳаси доирасидаги янги қувват — 3-мис бойитиш фабрикаси қурилишига тамал тошини қўйиш мақсадида Олмалиқ кон-металлургия комбинатида бўлди.
Давлат раҳбари комбинатга ташрифи давомида тоғ-кон саноати техникасини кўздан кечирди, «Белаз» самосвали рулида ўтириб, мазкур автомобиль ҳайдовчиси билан суҳбатлашди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов телеграмдаги каналида суратлар билан бўлишди.
Аввалроқ, Сурхондарёга ташриф давомида президент Ангор туманидаги «Ангор Сурхон ғурури» кластерида бўлиб, ғалла ва ғўза ривожини кўздан кечирган, ғалла ўриш комбайнини ҳайдаб кўргани хабар қилинганди.
Президент 2017 йили Юнусободдаги янги йўл очилишида Malibu автомобилини ҳайдаган эди.
Мавзуга оид
21:47 / 20.11.2024
ОКМКнинг қарийб 25 фоизи 12,2 триллион сўмга баҳоланиб, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказилди
20:17 / 15.10.2024
Олмалиқда 4-мис бойитиш фабрикаси қурилиши бошланди
17:08 / 15.10.2024
Президент ОКМКнинг муҳандислик мактаби ва 3-мисни бойитиш фабрикасини кўздан кечирди
09:44 / 27.05.2024