Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошлангани маълум қилинди
Ўтган ҳафтада мамлакатда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 64 фоизга ўсган.
Италиянинг коронавирус билан боғлиқ вазиятни мониторинг қилиш билан шуғулланувчи Gimbe фонди мамлакатда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошланди деган хулосага келди. Бу ҳақда Corriere della Sera нашри хабар берди.
Фонд маълумотига кўра, Италияда 21 июлдан 27 июлгача бўлган даврда коронавирус юқтирган беморлар орасида ўлимлар сони ўсиши кузатилган. Бунгача кетма-кет 15 ҳафта давомида ушбу кўрсаткич пасайиб келаётганди.
Бундан ташқари, ўтган ҳафтада мамлакатда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 64 фоизга ўсган — 31 963та ҳолат.
28 июл ҳолатига кўра, Италия аҳолисининг 63,6 фоизи коронавирусга қарши вакцинанинг камида бир дозаси билан эмланган, 52,3 фоизи ҳар икки дозани қабул қилган.
Аввалроқ Францияда коронавируснинг тўртинчи тўлқини бошлангани эълон қилинганди.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026
Ўзбекистонликлар Италия фермер хўжаликларида ишлаши мумкин бўлади
09:20 / 14.05.2026