Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил полицияси билан тўқнашувларда 200дан кўпроқ фаластинлик жабрланди
Иорданнинг ғарбий соҳилида Исроилнинг чегара полицияси билан тўқнашувларда камида 211 фаластинлик жабрланди. Бу ҳақда Фаластин Қизил яримой жамияти маълум қилди.
“Соут Ал-Ақсо” маҳаллий радиостанциясининг жамият баёнотига таяниб хабар беришича, тўқнашувлар Наблус вилоятининг Байт ва Байт-Дожон аҳоли пунктларида юз берган. Исроиллик полициячилар фаластинликларга қарши ўқотар қуролдан ташқари резина ўқлар, кўзни ёшлатувчи газ ва шовқин гранаталари қўллаган.
Бундан ташқари, улар Қизил яримой жамияти тиббий бригадалари ишига тўсқинлик қилиб, уларни резина ўқлар билан ўққа тутган. Бунинг натижасида бир неча шифокор жароҳат олган.
Май охиридан бери Наблуснинг жанубий ҳудудлари аҳолиси Исроил турар жойлар қураётган Собиҳ тоғи чўққиси томон норозилик юришлари амалга ошириб келмоқда. Таъкидланишича, исроиллик полициячилар намойишлар ўтказилишига қаршилик қилиб, фаластинликларга нисбатан куч ишлатмоқда.
Мавзуга оид
22:20 / 27.03.2026
Эрон АҚШ ва Исроилни уран концентрати ишлаб чиқарувчи заводга зарба беришда айблади
14:48 / 25.03.2026
Яқин Шарқдаги уруш: Эрон ракетаси Тел-Авивга келиб урилди, Исроил Ливан жанубини эгалламоқда
13:49 / 25.03.2026
Уруш боши берк кўчада: Трамп нимани «ғалаба» деб кўрсатишни билмаяпти
08:53 / 25.03.2026