Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ядровий ракеталарга мўлжалланган юзлаб шахталар қурмоқда – ОАВ
Ядро қуроллари бўйича экспертларнинг сўзларига кўра, Шинжондаги чўл ҳудудларида ракета шахталари қуришга мўлжалланган 800 квадрат километрли майдон аниқланган.
Хитой қитъалараро ядровий ракеталар учун 200дан ортиқ шахта қурмоқда. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.
Қайд этилишича, бу ҳозирда Хитойда мавжуд шахталардан 10 марта кўпроқни ташкил этади.
Ядро қуроллари бўйича экспертлар Мэтт Корда ва Ҳанс Кристенсеннинг сўзларига кўра, Шинжондаги чўл ҳудудларида ракета шахталари қуришга мўлжалланган 800 квадрат километрли майдон аниқланган.
Таъкидланишича, ядровий каллаклар сонининг бундай тарзда оширилиши Хитойга қитъалараро баллистик ракеталар сони бўйича Россияни ортда қолдириш имконини беради.
Мавзуга оид
08:55 / 23.05.2026
Дунёдаги энг йирик ракета яна фазога парвоз қилди
21:32 / 20.05.2026
Туркия қитъалараро ракетасини кўз-кўз қилди. Яна қайси давлатлар бундай қурилмага эга?
22:35 / 17.05.2026
Хитойда 11-қаватдан қулаган бола тирик қолди
10:49 / 17.05.2026