Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша ва Кореяга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Тошкент шаҳрида фуқароларни чет давлатларга ишга юборишини ваъда қилган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Телеграм саҳифасида хабар қилинмоқда.
Маълум қилинишича, Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувларда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган фуқаро Қ.Я. фуқаро Б.Т.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Польша давлатига ишга юбориш ва виза олиб бериш эвазига 5 000 АҚШ долларини олиб ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Фуқаро А.К. эса 4 нафар фуқарони алдаб, уларни танишлари орқали Корея давлатига ишлаш учун жўнатиш эвазига 5 800 АҚШ доллари ва 163 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:30 / 22.05.2026
АҚШ Польшага яна 5 минг ҳарбий жўнатади — Трамп
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
09:03 / 11.05.2026
Орбан ҳимоя қилган собиқ вазир АҚШга қочиб кетди
10:44 / 23.04.2026