Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда хонадонида каннабис ўстириб келаётган шахс ушланди
Қашқадарё вилояти Косон туманида хонадонида каннабис ўстириб келаётган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 28 июль куни соат 15:40ларда, Косон туман ДХХ, ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда хонадонида каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини ўстириб келаётган шахс қўлга олинган.
Қайд этилишича, Косон тумани «Арабхона» МФЙда яшовчи У.А. молхонасида 14 туп ҳамда боғида 4 туп гиёҳвандлик ўсимлиги парваришлаб келаётгани аниқланган. 18 туп нам ҳолдаги каннабис гиёҳвандлик ўсимлиги тортилганда унинг оғирлиги 26.2 килограмм тош босган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан У.А. га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026