Жаҳон | 15:13 / 11.08.2021
3628
1 дақиқада ўқилади

Белгияда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони ошди

Мамлакатда 1-7 август кунлари 1755 та янги ҳолат қайд этилган, бу ўтган етти кундагига нисбатан 12 фоизга кўп.

Фото: Reuters

Белгияда 4-10 август кунлари коронавирус юқтирган беморларнинг шифохонага ётқизилиши ҳолатлари ўтган ҳафтадагига нисбатан 22 фоизга ўсди. Бу ҳақда Белгия жамоат соғлиғини сақлаш институти (Sciensano) маълум қилди.

Маълумот берилишича, Белгия шифохоналарида коронавирус ташхиси билан ётган беморлар сони аввалги ҳафтадагига нисбатан 27 фоизга кўпайган. Интенсив терапия бўлимларидаги беморлар сони эса 29 фоизга ошган.

Мамлакатда 1-7 август кунлари 1755 та янги ҳолат қайд этилган, бу ўтган етти кундагига нисбатан 12 фоизга кўп.

Белгияда аҳолининг 71,3 фоизи вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланган, тўлиқ эмланганлар эса аҳолининг 64,1 фоизини ташкил этади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид