Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда 6 кунлик локдаун киритилади
Эронда коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпайгани сабабли 16 августдан бутун мамлакат бўйлаб 6 кунлик локдаун киритилади.
Бундай қарорни коронавирус бўйича ишчи гуруҳ қабул қилган.
Шунингдек, 15 августдан 27 августгача озиқ-овқат ва биринчи эҳтиёж товарларини ташувчи юк машиналари ва тез ёрдам машиналаридан ташқари барча транспорт ҳаракатланишига тақиқ киритилган.
Локдаун, шунингдек, барча бозорлар ва давлат муассасалари, кинотеатр, спортзал ва ресторанларни қамраб олади.
Эронда охирги суткада 30 мингга яқин янги касалланиш ҳолати қайд этилган.
Аҳолиси 83 млн кишини ташкил қилувчи Эронда айни вақтда 3,8 млн киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.
Мавзуга оид
13:06
АҚШ ва Эрон ўртасида яна зарбалар алмашинуви бўлиб ўтди
20:23 / 27.06.2026
“Америкаликлар тузоққа тушди” — Эрон элчиси
11:40 / 27.06.2026
46 та давлат учун террористик ташкилот – Эрон ислом инқилоби муҳофизлар корпуси қандай тузилма?
09:18 / 27.06.2026