Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Кобулдан парвоз қиладиган рейсларни тўхтатди
«Толибон» отрядлари Кобул аэропортига етиб келган. Улар бу ерда тўпланган одамларни тарқатиш учун бир неча марта ҳавога ўқ узган.
«Толибон» ҳаракати Кобул аэропортидаги барча рейслар вақтинча тўхтатилишини эълон қилди, деб хабар бермоқда Sky News Arabia.
Al-Jazeera телеканалининг хабарига кўра, «Толибон» отрядлари Кобул аэропортига етиб келган. Улар бу ерда тўпланган одамларни тарқатиш учун бир неча марта ҳавога ўқ узган.
Аввалроқ Германия самолёти Кобул аэропортидан атиги етти кишини олиб кетишга муваффақ бўлгани хабар қилинганди. Хабарда айтилишича, кўпроқ одамларни эвакуация қилишга аэропортдаги шароит имкон бермаган.
15 август куни эса Америка ҳарбий-ҳаво кучларининг Boeing C-17 Globemaster III русумли ҳарбий-транспорт самолёти Кобулдан 640 нафарга яқин тинч аҳоли вакилини олиб учган.
Мавзуга оид
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026