Толиблар Афғонистонда демократик тузум ўрнатилмаслигини маълум қилди
Воҳидулла Ҳошимийнинг сўзларига кўра, мамлакатда демократия учун асос йўқ ва бу ерда қабул қилинадиган ягона сиёсий тузум шариат қонунлари бўлади.
«Толибон» ҳаракати Афғонистонда демократик тузум ўрнатмайди, деди ҳаракатнинг юқори мартабали аъзоларидан бири Воҳидулла Ҳошимий Reuters агентлигига.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатда демократия учун асос йўқ ва бу ерда қабул қилинадиган ягона сиёсий тузум шариат қонунлари бўлади.
Ҳошимий Афғонистонни «Толибон» бошқарув кенгаши бошқариши, Ҳайбатулла Охундзода олий етакчи бўлиши мумкинлигини айтди.
У шунингдек, янги миллий армия тузиш режаси ҳақида сўз юритиб, армия сафига ҳукумат қўшинлари ҳарбийлари ҳам қўшилиши мумкинлигини билдирди.
Аввалроқ толиблар матбуот анжумани ўтказиб, Афғонистонда қонун ва тартиб ҳукмрон бўлиши, ҳеч кимдан қасос олинмаслиги ва аёлларнинг шариатдаги ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
13:30 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва АҚШ афғон масаласи бўйича учрашув ўтказди
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024