Ўзбекистон | 10:20 / 19.08.2021
40429
7 дақиқада ўқилади

10та ҳудудда давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди 

Давлат солиқ хизмати органлари бошқарувида бир қатор ўзгаришлар юз берди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Давлат солиқ қўмитаси раиси буйруғи билан 10та давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди.

Толибжон Каримов

Толибжон Каримов Андижон вилояти Балиқчи тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Толибжон Каримов 1984 йилда Андижон вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2005 йилда Фарғона солиқ коллежини, 2011 йилда Андижон давлат университетини, 2014 йилда Солиқ академиясини солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган. У солиқ органларидаги фаолиятини 2005 йилда Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга маблағ тўплаш бўлими давлат солиқ инспектори сифатида бошлаган.

Т.Каримов янги лавозимга тайинлангунга қадар Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Солиқ назорати бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Комила Аҳмадова

Комила Аҳмадова Бухоро вилояти Когон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Комила Аҳмадова 1991 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2012 йилда Бухоро давлат университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. У солиқ органларидаги фаолиятини 2016 йилда Қоровулбозор тумани давлат солиқ инспекцияси Камерал назорат шуъбаси давлат солиқ инспекторлигидан бошлаган.

К.Аҳмадова янги лавозимга тайинлангунга қадар Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилиги бўлими давлат солиқ бош инспектори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Алишер Латипов

Алишер Латипов Бухоро вилояти Когон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Алишер Латипов 1987 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2008 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. У солиқ органларидаги фаолиятини 2009 йилда Бухоро вилояти Ғиждувон тумани давлат солиқ инспекцияси Юридик шахсларни солиққа тортиш бўлими Солиқ тўловчилар ҳисоботларини қабул қилиш ва таҳлил этиш шуъбаси катта инспектори сифатида бошлаган.

А.Латипов янги лавозимга тайинлангунга қадар Бухоро вилояти Когон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Ориф Ўроқов

Ориф Ўроқов Бухоро вилояти Ғиждувон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Ориф Ўроқов 1984 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2006 йил Тошкент молия институтини бухгалтерия ҳисоби ва аудит мутахассислиги бўйича тамомлаган. У солиқ органларидаги фаолиятини 2006 йилда Бухоро шаҳар давлат солиқ инспекцияси Юридик шахсларни солиққа тортиш бўлими давлат солиқ инспектори сифатида бошлаган.

О.Ўроқов янги лавозимга тайинлангунга қадар Бухоро вилояти давлат солиқ бошқармаси Бухгалтерия бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Муҳаммад Эргашев

Муҳаммад Эргашев Самарқанд вилояти Паяриқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Муҳаммад Эргашев 1982 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2011 йилда Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган. У солиқ органларидаги фаолиятини 2007 йилда Ургут тумани давлат солиқ инспекцияси ЭҲМ операторлигидан бошлаган.

М.Эргашев янги лавозимга тайинлангунга қадар Ургут тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Ҳасан Фарсахонов

Ҳасан Фарсахонов Сирдарё вилояти Гулистон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Ҳасан Фарсахонов 1991 йилда Жиззах вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2013 йилда Гулистон давлат университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган. У солиқ органларидаги фаолиятини 2017 йилда Гулистон шаҳар давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахслар солиқ маъмуриятчилиги бўлими давлат солиқ инспекторлигидан бошлаган.

Х.Фарсахонов янги лавозимга тайинлангунга қадар Гулистон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Алишер Аҳмедов

Алишер Аҳмедов Навоий вилояти Кармана тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Алишер Аҳмедов 1981 йилда Навоий вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2010 йил Навоий давлат педагогика институтини, 2017 йил Солиқ академиясини солиқ ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган. У солиқ органларидаги фаолиятини 2012 йилда Навоий вилояти Кармана тумани давлат солиқ инспекцияси ходими сифатида бошлаган.

А.Аҳмедов янги лавозимга тайинлангунга қадар Навоий вилояти Зарафшон шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Фарҳод Эргашев

Фарҳод Эргашев Навоий вилояти Навбаҳор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Фарҳод Эргашев 1983 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2009 йил Тошкент молия институтини тамомлаган. У солиқ органларидаги фаолиятини 2014 йилда Навоий вилояти Нурота тумани давлат солиқ инспекцияси Солиқ текширувлари шуъбаси давлат солиқ инспектори сифатида бошлаган.

Ф.Эргашев янги лавозимга тайинлангунга қадар Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди.

Зоҳиджон Шомуродов

Зоҳиджон Шомуродов Навоий вилояти Зарафшон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Зоҳиджон Шомуродов 1983 йилда Навоий вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2003 йил Бухоро солиқ коллежини, 2007 йил Солиқ академиясини солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган. У солиқ органларидаги фаолиятини 2003 йилда Навоий шаҳар давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга солиқ солиш ва назорат бўлими давлат солиқ инспектори сифатида бошлаган.

З.Шомуродов янги лавозимга тайинлангунга қадар Қизилтепа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Ҳумоюн Эшболтаев

Ҳумоюн Эшболтаев Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

Ҳумоюн Эшболтаев 1992 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2014 йил Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. У солиқ органларидаги фаолиятини 2015 йилда Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси Солиқлар ва мажбурий тўловлар тушумларини ҳисобга олиш, таҳлил қилиш, маълумотлар базасига хизмат кўрсатиш бўлими давлат солиқ инспектори сифатида бошлаган.

Х.Эшболтаев янги лавозимга тайинлангунга қадар Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид