Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:02 / 19.08.2021
6222
1 дақиқада ўқилади
Енгил автомобиль экспорти қарийб 123 млн долларга ошган
Енгил автомобиль экспорти қарийб 123,0 млн АҚШ долларига ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида хорижий давлатларга қиймати 194,0 млн АҚШ долларига тенг енгил автомобиллар экспорт қилинган.
Енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 123,0 млн АҚШ долларига ошган.
Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган асосий давлатлар:
- Қозоғистон – 181,9 млн;
- Афғонистон – 5,7 млн;
- Украина – 2,3 млн;
- Россия – 1,9 млн;
- Қирғизистон – 1,0 млн;
- Озарбойжон – 484,1 минг;
- Тожикистон – 480,1 минг АҚШ доллари.
Мавзуга оид
09:22
Репетиторлик, тил курслари ва боғча хизматлари қимматлашди
13:23 / 13.01.2026
Қозоғистон капитали иштирокидаги корхоналар: энг катта улуш савдода
19:50 / 12.01.2026
Фарғонада “права”сиз аёл уч одамни уриб юборди, бир киши тўшакка михланди: жабрланувчилар суд ҳукмидан норози
15:21 / 12.01.2026