Жамият | 07:40 / 21.08.2021
2319
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда «Камаз» ва «Ласетти» тўқнашди. Икки киши вафот этди

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида «Камаз» юк машинаси ва «Ласетти» ўзаро тўқнашган. Оқибатда икки киши вафот этган, яна икки киши тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 19 август куни давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-107 автомобиль йўлининг Сариосиё тумани Субҳидам маҳалласи ҳудудидан ўтган 29-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

«Камаз» юк машинаси ҳайдовчиси ҳаракатланиб келаётиб йўлнинг нишаблиги ва ундаги хавфли бурилишни эътиборга олмаган. Шу туфайли «Камаз» «Ласетти» машинасининг йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган. Оқибатда «Ласетти» машинаси ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган. Яна икки нафар йўловчи тан жароҳатлари олиб, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Сариосиё тумани ИИБ томонидан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид