Adidas: Корпорацияга айланган оилавий бизнес тарихи
Биринчи қадамни ташлаётиб, бу йўлингиз сизни қаерга олиб боришини ҳар доим ҳам билавермайсиз. Омадингиз кулса, оддий этикдўз бўлиб ҳам бир неча миллиард долларлик бренд асосчисига айланишингиз мумкин. Бугун Kun.uz'нинг “Бизнес класс” рукни этикдўз яратган бренд – Adidas ҳақида ҳикоя қилади.
Adidas тарихи 1920 йилларга, ака-ука Дасслерлар эгалик қилган немис компаниясига бориб тақалади. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Дасслерлар номаълум сабаб туфайли уришиб қолишади ва бизнесни алоҳида юрита бошлашди: Дасслер Рудолф Puma компаниясини, Адолф эса Adidas'ни ривожлантира бошлайди.

Aдолф Дасслер кашфиётчи ва дизайнер эди: 1925 йилда у “тиканли” футбол бутсаларини ўйлаб топди. 1949 йилда Adidas логотипи – учта чизиқни патентлатди ва ечиладиган резина “тиканли” илк футбол бутсаларини яратди. 1950 йилда у қорда ва музда футбол ўйнаш учун оёқ кийимни ўйлаб топди.

Puma ва Adidas ўртасидаги муносабат мураккаб эди: фабрикалар кичик Херсогенаурах шаҳрида ёнма-ён турарди. Унинг аҳолиси ҳам Puma тарафдорлари ва Adidas ишқибозларига ажралганди.
Можароларнинг асосий манбайи брендлар орасида оёқ кийим тайёрлаш технологияси ва уни тарғиб этиш эди: ака-укалар умумий ишланмалардан фойдаланмаслик ва алоҳида-алоҳида ривожланишга қарор қилишди, бироқ баъзида бир-бирларини ғояларни ўғирлашда айблашарди.
Puma ва Adidas “Пеле пакти”ни имзолашди: у фабрикаларга тарғиб учун Пеледан фойдаланишни ман этарди. Puma бу шартномани бузади.

1970 йили футбол бўйича жаҳон чемпионатида Пеле ўйин бошланишидан олдин ҳакамдан бутси боғичини боғлаш учун вақт сўради. Камералар уни йирик планда кўрсатди, у майдон марказида секин тиззасига ўтириб, Puma ёзуви туширилган бутсаси боғичини боғлади. Puma ўйингача у билан шартнома имзолагани маълум бўлди.
1978 йилда Aдолф Дасслер вафотидан кейин Adidas инқирозни бошдан кечирди. Компания дастлаб Aдолфнинг рафиқаси Катарина ва ўғли Хорст бошқарувига ўтди. 1985 йилда Катарина, ундан кейин Хорст вафотидан сўнг компанияни унинг сингиллари бошқаришга ҳаракат қилишди. Натижада улар 80 фоиз акцияларни тадбиркор, француз футбол клуби “Олимпик Марсел”га эгалик қилган Бернард Тапига сотиб юборишди.
1993 йилда Тапи Adidas тарғиботи стратегияси устида ишлашлари учун рақобатчи компаниялар Nike ва Reebok мутахассисларини ёллади. Aйнан ўша йили компаниянинг эгаси яна ўзгарди – Тапи компанияни дўсти Роберт Луи-Дрейфусга сотди.
Луи-Дрейфус компанияга инқироздан чиқишда ёрдам берди ва кескин ўзгаришлар қилишга ундамайдиган шиор ўйлаб топди: “Биз аввал ҳам билардик. Биз ҳозир ҳам биламиз”.

2009 йилда Puma ва Adidas ярашиш сари илк марта қадам қўйишди: 21 сентябрда Халқаро тинчлик куни муносабати билан ходимлар Херсогенаурахда футбол бўйича ўртоқлик ўйинини ўтказишди.
Ҳозирда Adidas Германияда саккизта корхона ва бошқа мамлакатлардаги 25 дан ортиқ шўъба корхоналарга эга: Франция, Буюк Британия, AҚШ, Канада ва ЖAРдаги корхоналар шулар жумласидандир. Бундан ташқари, Reebok, ҳоккей учун анжомлар ишлаб чиқарувчи CCМ ва голф учун анжомлар ишлаб чиқарувчи Taylor Made Golf унга тегишли.
Adidas’нинг халқаро мусобақалардаги ҳамкорлик тарихи
Илк марта профессионал спортчилар Aдолф Дасслер томонидан тикилган оёқ кийимни 1928 йилда Aмстердамда бўлиб ўтган ёзги Олимпиадада кийишган.
Adidas Дасслердан ажралгач, Aдолф спортчилар билан ҳамкорлик қилишда давом этди: 1952 йил Ҳелсинкида бўлиб ўтган Олимпиадада кўплаб спортчилар Adidas оёқ кийимларида чиқишган. 1954 йилда футбол бўйича жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллаган Германия терма жамоаси Adidas оёқ кийимларини кийганди.
1970-1990 йилларда давом этган инқироз вақтида Adidas спортчилар билан ҳамкорлик қилмаган ва Олимпиадага ҳомий бўлмаган.
1996 йилда Adidas яна Олимпия ўйинлари ҳомийсига айланди, унинг савдолари 50 фоизга ўсди.
2000 йилда Сиднейда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида Adidas маҳсулоти 28 та спорт туридан 26 тасида мавжуд бўлган. Уч мингдан ортиқ спортчи Adidas'дан кийинган.
Adidas бугунги кунда
Adidas бир вақтнинг ўзида ҳам функционал, ҳам урфга мос бўладиган спорт буюмларини яратишда давом этмоқда. Бунинг учун бренд мода дизайнерлари билан ҳамкорликда тўпламлар чиқаради.
Компания сайти маълумотларига кўра, 2022 йилга қадар Adidas маркетинг ҳаракатларини олтита шаҳар – Лос-Aнжелес, Нью-Йорк, Лондон, Париж, Токио ва Шанҳайга қаратади.

1970 йилдан буён дунё футболи бошқарувчиси бўлмиш ФИФA Adidas билан Жаҳон чемпионатларида ҳамкорлик қилиб келади. Ҳамкорлик доирасида 1970 йилги Жаҳон чемпионатида дастлабки Adidas футбол тўпларидан фойдаланилди. 2006 йилги чемпионатда «Teamgeist» номли тўпдан фойдаланилган бўлса, 2010 йилда ЖAРда бўлиб ўтган ЖЧда «Жабулани», 2014 йилги ЖЧда эса «Бразуcа» номли тўпдан фойдаланилган.
Тавсия этамиз
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Temu Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди
Ўзбекистон | 20:25 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистон муаммоси бўйича мулоқотни давом эттиришга келишиб олди
Ўзбекистон | 12:59
-
Россия Telegram-каналлари: Украина қуролли кучлари "Суджа" станциясига ҳужум қилди
Жаҳон | 12:58
-
Венгрия ўзбекистонлик мигрантлар учун виза бериш тартибини соддалаштириши мумкин
Ўзбекистон | 12:42
-
Мэр: Одесса ва областга дронлар ҳужум қилди
Жаҳон | 12:41
Мавзуга оид

11:53 / 06.10.2024
Ўқув маркази, китоб дўкони ва SMM: Икки йилда учта бизнес очган ёш тадбиркор ҳикояси

20:29 / 31.07.2024
Adidas супермодел Белла Хадид иштирокидаги кроссовка рекламасини ўз ресурсларидан олиб ташлади

12:20 / 02.04.2024
Adidas Германия миллий жамоаси футболкаларидан 44-рақамни олиб ташлади

16:45 / 05.12.2023