Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд тумани ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Бугун 23 август куни вилоят ИИБ бошлиғи Самарқанд тумани ИИБга тайинланган янги бошлиқни шахсий таркибга таништирган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун 23 август куни Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи Самарқанд тумани ИИБда тумандаги жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи, шахсий таркиб ўртасидаги хизмат интизоми ҳамда қонунчиликка риоя қилиш масалаларига бағишланган учрашув ўтказган.

Учрашув аввалида вилоят ИИБ бошлиғи ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан туман ИИБ раҳбарлигига тайинланган майор Фаррух Хисравович Гафаровни шахсий таркибга таништирган.
Сўнг ҳудуддаги криминоген вазият, ходимлар томонидан хизмат давомида йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий муҳокама қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланган.
Мавзуга оид
12:00 / 04.12.2025
Самарқанддан Ургутга поезд ҳаракатланмоқда - бу иқтисодиётга қандай таъсир қилади?
14:26 / 29.11.2025
Тошкент ва Самарқанд фуқаролик объектлари қурилиши бўйича етакчи ҳудудлар бўлди
18:31 / 26.11.2025
Самарқанд вилоятида волфрам мажмуаси қурилади
18:39 / 25.11.2025