Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Катта еттилик” “Толибон” ҳукуматининг тан олиниши шартини маълум қилди
G7 “Толибон” терроризмга қарши кураш, инсон ҳуқуқлари, хусусан, аёллар ва озчиликни ташкил этадиганлар ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларни бажариш учун масъул эканлигини билдирган.
G7 гуруҳи етакчилари виртуал учрашув якунлари бўйича “Толибон” ҳаракатига мурожаат билан чиқди. Баёнот Буюк Британия ҳукумати томонидан эълон қилинди.
Баёнотда АҚШ, Германия, Франция, Италия, Япония, Британия, Канада ва ЕИ раҳбарлари Афғонистон халқини ва афғон қочқинларини қўллаб-қувватлашини тасдиқлади ҳамда Афғонистоннинг ҳамкорларини минтақавий барқарорликка қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга чақирди.
Бундан ташқари, G7 “Толибон” терроризмга қарши кураш, инсон ҳуқуқлари, хусусан, аёллар ва озчиликни ташкил этадиганлар ҳуқуқлари бўйича мажбуриятларни бажариш учун масъул эканлигини билдирган.
“Бўлажак ҳукуматнинг қонунийлиги унинг зиммасидаги халқаро мажбуриятлар ва Афғонистонда барқарорликни таъминлаш бўйича мажбуриятларни бажаришдаги ёндашувига боғлиқ бўлади”, – дейилади G7 баёнотида.
Аввалроқ БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет Афғонистонда толиблар инсон ҳуқуқларини бузаётгани, жумладан, тинч аҳолини оммавий қатл қилаётгани тўғрисида маълумотлар келиб тушаётганини айтганди.
Мавзуга оид
08:58 / 25.06.2026
Зеленский: G7 ёрдами билан Россияни тинчликка мажбур қиламиз
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
08:45 / 18.06.2026
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
09:05 / 17.06.2026