Kun.uz лавҳаси қаҳрамони “Жасорат” медали билан тақдирланди
Kun.uz'нинг “Ҳаётий ҳикоялар” рукни қаҳрамони, I гуруҳ ногирони бўлишига қарамай, таксичилик касби билан рўзғор тебратаётган тошкентлик Муроджон Туробов президент фармони асосида “Жасорат” медали билан тақдирланди.
Сайтимизда I гуруҳ ногирони, имконияти чекланган бўлишига қарамай, ҳаётда ўз ўрнини топиб, бошқаларга ибрат бўлиб яшаётган ҳайдовчи Муроджон Туробов ҳақида лавҳа эълон қилган эдик.
Қаҳрамонимиз мослаштирилган махсус машинада таксичилик касби билан шуғулланиши ва бировга оғирлигини туширмай яшаши билан кўпчиликка ибрат бўла олганди.
Куни кеча қувончли хабар олдик: Туробов Мурод Худойқулович президент фармони билан “Жасорат” медали билан тақдирланибди.
Табриклаш учун боғланганимизда, Мурод ака ўз ҳаяжонини яширмади, ўша-ўша самимий оҳангда ҳаммага миннатдорлик билдирди.
“Мен ҳақимда лавҳа чиқарганларингиздан кейин кўпчилик кўча-кўйда ҳам танийдиган, раҳмат айтадиган бўлиб қолди. Ёрдам беришни истаганлар ҳам бўлди ҳатто. Олдин ҳам айтганман – ўз аравамни ўзим тортишга ўрганганман (менинг касбимга бу нақл роса тўғри келади-да).
Бу орада маҳалла орқали мендан ҳужжатлар сўрашди. Ҳайрон бўлдим, чунки бунақа ҳолат бўлишини тасаввур ҳам қилмагандим-да. Халқимиз, давлатимиз кўпчилик қаторида мени ҳам юксак мукофотларга лойиқ кўрганидан жуда хурсандман. Ўша лавҳа сарлавҳасида айтилганидек, “Яхши ният қилсангиз, яхши инсонларга рўпара қилиб қўяди!” – дейди у.
Kun.uz жамоаси Мурод акани бу мукофот билан табриклайди.
Мавзуга оид
10:06
Ҳалоллик мукофоти: йўлдан топилган 5 минг долларни эгасига қайтарган ҳайдовчи ҳақида ҳикоя
18:44 / 12.11.2024
Хитойда автомобил одамлар устига бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди
17:02 / 12.11.2024
Пискентда ҳайдовчининг эҳтиётсизлиги оқибатида қарийб 16 минг туп олхўри дарахти ёниб кетди
14:15 / 12.11.2024