Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Қандаҳорни АҚШнинг Black Hawk вертолётларида патрул қилмоқда
“Толибон” ҳаракати Қандаҳор шаҳрини АҚШнинг Black Hawk UH-60 вертолётларида патрул қилишни бошлади.
Интернетда Қандаҳор устидан АҚШ ҳарбий вертолёти учиб юрган видеолар тарқалди. Бундай роликларнинг бирида вертолётга трос билан осиб қўйилган одамни кўриш мумкин.
The Independent нашрининг таъкидлашича, видеоларда айнан Black Hawk UH-60 вертолётлари акс этган. Нашр маълумотларига кўра, толиблар АҚШ қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилиши вақтида ташлаб кетилган бундай вертолётларнинг кўпини қўлга киритган бўлиши мумкин. Аввалроқ АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Вашингтон Афғонистондан қўшинларни олиб чиққандан кейин у ерда бир неча миллиард долларлик энг замонавий қуролларни, жумладан Black Hawk вертолётларини ташлаб кетганини айтганди.
ОАВ маълумотларига кўра, ҳозирда Қандаҳорда толибларнинг олий етакчиси Ҳайбатулла Охундзода қолмоқда. У яқин кунлар ичида омма олдида пайдо бўлишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
22:54 / 24.12.2025
Россия Украина бўйича 20 банддан иборат тинчлик режасини рад этди
15:25 / 24.12.2025
1 январдан АҚШ фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунга визасиз кириши мумкин бўлади
09:40 / 24.12.2025
АҚШ иқтисодиёти 4,3 фоизга ўсиб, прогнозлардан ошди
21:50 / 23.12.2025