14:42 / 04.09.2021
16312

Афғонистонда отишма оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 70дан ортиқ киши яраланди

Фото: The Khaama Press

Афғонистонда тартибсиз отишма оқибатида яраланганлар сони 70 нафардан ошиб кетди, деб хабар берди The Khaama Press агентлиги.

Хабарда айтилишича, Кобулдаги шифохонага 40 нафар ярадор ётқизилган. Шунингдек, 17 кишининг жасади олиб келинган.

Бир кун илгари толиблар ҳавога ўқ узишгани айтилганди. Толиблар вакили Аҳмадулло Восиқнинг сўзларига кўра, улар Панжшер вилояти олингани ҳақидаги хабарни шу тарзда нишонлаган.

Ўз навбатида, Миллий фронт вакили Фоҳим Даштий BBC интервьюда водийга икки томондан қилинган ҳужумлар қайтарилгани, фронт водийга киришдаги барча йўллар устидан назоратни сақлаб қолаётгани ва айрим ҳудудларда ҳатто водий ташқарисида юришлар амалга оширилгани ҳақида айтган.

Шу билан бирга, “Спутник Афғонистон” манбаларга таянган ҳолда Кобулда Ҳаққоний ва Биродар гуруҳлари ўртасида отишма юз бергани, воқеани яшириш мақсадида ҳавога ўқ узишлар амалга оширилгани ҳақида хабар қилди.

Top