Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» ҳавога «байрамона ўқ узиш»ни тақиқлади
Аввалроқ Панжшер вилояти толиблар қўлига ўтгани ҳақидаги хабардан сўнг ҳавога тартибсиз ўқ узишлар оқибатида 70 нафардан ортиқ киши яралангани, 17 киши ҳалок бўлгани айтилганди.
«Толибон» раҳбари ўринбосари мулла Муҳаммад Яқуб вилоятлар губернаторлари ва полиция раҳбарларига ҳавога тартибсиз ўқ узишни тўхтатиш бўйича қатъий топшириқ берди. Бу ҳақда AfghanUrdu ресурси хабар бермоқда.
«Вилоятингизда ҳавога ўқ узилишининг олдини олинг. Ҳеч қандай ҳолатда ҳавога ўқ узилмаслиги шарт! Агар вилоятингизда бундай ҳолат юз берса, жавобгарликка тортиласиз», — дея Яқубнинг сўзларидан иқтибос келтирган AfghanUrdu.
Аввалроқ The Khaama Press агентлиги Афғонистонда Панжшер вилояти толиблар қўлига ўтгани ҳақидаги хабардан сўнг ҳавога тартибсиз ўқ узишлар оқибатида 70 нафардан ортиқ киши яралангани, 17 киши ҳалок бўлгани тўғрисида ёзганди.
Ўз навбатида, Панжшердаги қаршилик кучлари вакили Фоҳим Даштий бу хабарни рад этган. Унинг сўзларига кўра, толибларнинг ҳужумлари қайтарилган, фронт водийга киришдаги барча йўллар устидан назоратни сақлаб қолган.
Мавзуга оид
09:15 / 23.06.2026
Белгия «Толибон» вакилларига виза берди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026