Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Багром ва Қандаҳор авиабазалари Хитой ва Покистонга берилиши мумкин – ОАВ
Манбаларнинг сўзларига кўра, Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари Афғонистондаги барча беш авиабазани кўздан кечирмоқда, Хитой делегацияси эса Багромдаги авиабазадан фойдаланиш бўйича "Толибон" раҳбарияти билан музокаралар ўтказган.
Фото: Picture Alliance
"Толибон" ҳаракати Хитой ва Покистонга Багром ва Қандаҳор авиабазаларидан ўз оператив мақсадлари йўлида фойдаланишига рухсат бериши мумкин. Pioneer газетасининг ёзишича, бу Ҳиндистон учун жиддий оқибатлар келтириб чиқаради.
"Багром авиабазасидан фойдаланиш Хитойга Ҳиндистонни минтақадаги ҳаракатлардан тийиб туриш ва Пекин томонидан ташкил этилаётган Хитой-Покистон иқтисодий йўлаги хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча имкониятлар беради", — деб ҳисоблайди нашр манбалари.
"Покистон Қандаҳордаги авиабазадан фойдаланиш орқали Кашмир ҳудудида Ҳиндистон устидан ҳарбий устунликка эга бўлади ва ушбу минтақадаги объектлари ҳимоясини кучайтиради", – деган манбалар.
Уларнинг сўзларига кўра, ҳозирда Покистон ҳарбий-ҳаво кучлари Афғонистондаги барча беш авиабаза, жумладан, Қандаҳор, Багром ва Кобулдаги аэродромларни кўздан кечирмоқда, Хитой делегацияси эса Багромдаги авиабазадан фойдаланиш бўйича "Толибон" раҳбарияти билан музокаралар ўтказган.
Нашрнинг қайд этишича, толиблар америкаликлар қолдириб кетган авиатехникаларни Хитойга бериши мумкин.
АҚШ Афғонистонда 200дан ортиқ ҳарбий самолёт ва вертолётларни қолдирган.
Мавзуга оид
11:19 / 02.02.2026
Ўзбекистон Покистон портлари орқали юзлаб портлар билан тўғридан тўғри денгиз алоқасини йўлга қўйди
13:52 / 26.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп Афғонистон фуқаролари келган
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
09:58 / 24.01.2026