Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 23 млн долларлик чой импорт қилди
Ўзбекистон 20та давлатдан чой импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Фото: Pixabay
Қўмита хабарига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь-август ойларида 20та хорижий давлатдан қиймати 23,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган 17,3 минг тонна чой импорт қилган.
Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда чой импорти 757 минг АҚШ долларига ошган.
2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон чой маҳсулотини энг кўп импорт қилган давлатлар:
- Хитой – 13,5 минг тонна;
- Кения – 1,4 минг тонна;
- Эрон – 594,7 тонна;
- Ҳиндистон – 364,4 тонна;
- Индонезия – 358,9 тонна;
- Шри-Ланка – 291,6 тонна;
- Вьетнам – 289,4 тонна;
- Россия – 237,6 тонна;
- БАА – 168,0 тонна.
Бундан олдин, Ўзбекистонга чой асосан Хитой ва Кениядан олиб келинаётгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
20:30 / 31.01.2026
Гўшт яна қимматлаша бошлади. Ўтган йилда ҳам нархлар кескин ошганди
17:36 / 31.01.2026
Ўзбекистонда туғилишлар кетма кет иккинчи йил қисқарди. Сабаб нима?
13:40 / 31.01.2026
Тошкент ва Фарғона савдо хизматларида юқори кўрсаткич қайд этди
10:21 / 31.01.2026