Ўзбекистон | 15:42 / 06.09.2021
2744
1 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлди

Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирида жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 6 сентябр куни соат 13:36да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Самарқанд шаҳар Сартепа мавзесидаги 1-сонли кўп қаватли уйнинг 70-хонадонида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шундан сўнг вилоят ФВБнинг 3 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига соат 13:46да етиб борган. Соат 14:25да ёнғин ўраб олинган, соат 14:41да у тўлиқ бартараф этилган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қўшни хонадонларга тарқалиб кетиши олди олинган.

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида хонадоннинг 35 метр квадрат майдони зарарланган. Таъкидланишича, ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Тайёрлаган:  Ғайрат Йўлдошев

Мавзуга оид

Эълонлар

Tashkent City Mall Embrass 2025 халқаро мукофотида "Йил кашфиёти" деб топилди

Uzbekistan Airways – Тошкентдан Москва, Новосибирск ва Махачқалъага фойдали парвозлар

Apex Development Mirabad Square дебют лойиҳаси сотувлари бошланганини эълон қилади

ZEEKR Tashkent International Auto Show 2025 да электромобилларнинг бешта моделини тақдим этди

HUMO карталари Қирғизистонда, «Элкарт» эса Ўзбекистонда ишлай бошлайди

UZCARD “Омад мавсуми” акциясини узайтиради ва 1 миллиард сўмлик соврин жамғармаси билан иккинчи мавсумни эълон қилади!