Буткул таназзулга учрашнинг олдини олиш учун Афғонистонга пул керак – БМТ
БМТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Дебора Лайонснинг сўзларига кўра, Афғонистоннинг миллиардлаб долларлик давлат захираларининг музлатиб қўйилиши жиддий иқтисодий инқирозга олиб келади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Афғонистон буткул таназзулга учраш хавфи остида эканлигидан огоҳлантирди, деб хабар берди Reuters.
БМТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Дебора Лайонснинг сўзларига кўра, Афғонистоннинг миллиардлаб долларлик давлат захираларининг музлатиб қўйилиши жиддий иқтисодий инқирозга олиб келади.
Унинг айтишича, иқтисодиёт ва ижтимоий тартиб бутунлай таназзулга учрашининг олдини олиш учун мамлакатга пул етказилишининг йўлини топиш ҳамда толиблар бу пулларни суиистеъмол қилмаслиги кафолатини таъминлаш керак.
15 август куни Қўшма Штатлар Афғонистон марказий банкининг АҚШда сақланаётган активларини музлатиб қўйганди. Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига кўра, апрел охирида Афғонистон марказий банкининг валюта захиралари 9,4 млрд долларни ташкил этган.
8 сентябрда “Толибон” ҳаракати АҚШ ҳукуматига Америка томонидан музлатиб қўйилган Афғонистон давлат захираларининг мамлакат янги ҳукуматига берилишини сўраб мурожаат қилди.
Сентябр бошларида Афғонистон марказий банки ҳам АҚШга ана шундай сўров билан мурожаат қилган, аммо Reuters агентлигининг маълумот беришича, АҚШ маблағларни беришни рад этган.
Мавзуга оид
17:39
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
07:50 / 22.11.2024
БМТ РФнинг Днипрога баллистик ракета зарбасидан хавотирда
15:22 / 21.11.2024
Бокудаги COP29: иқлим ўзгаришига мослашиш харажатларини ким тўлайди?
13:30 / 20.11.2024