Самарқандда ЙПХ машинаси ва микроавтобус ўртасида тўқнашув содир бўлди
Самарқанд шаҳрида вилоят ИИВ ЙҲХБ ЙПХга тегишли «Equinox» машинаси ва микроавтобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 11 сентябрь куни соат 12:40 атрофида Самарқанд-Бухоро автомобиль йўлининг Самарқанд шаҳар Галаосиё маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 43-километрида айланма йўлда ЙПХ машинаси ва микроавтобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига тегишли «Equinox» автомобили светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган вақтда унинг орқасидан «Ford Tranzit» микроавтобуси келиб урилган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган. Ҳар иккала транспорт воситасига зарар етган. Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024