Жаҳон | 16:13 / 16.09.2021
4410
1 дақиқада ўқилади

Британияда газ нархи юқорилиги сабабли айрим заводлар фаолиятини тўхтатди

Европада 15 сентябрдаги рекорд кўтарилишдан сўнг минг куб метр газ нархи 800 долларга тушди.

Фото: Lauren Hurley/PA

Американинг ўғит ишлаб чиқарувчи CF Industries Holdings компанияси Буюк Британиядаги иккита ишлаб чиқариш мажмуаси фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлганини маълум қилди.

Хабар қилинишича, бунга табиий газ нархининг юқорилиги сабаб бўлган.

Компания заводлар қачон ишга тушиши мумкинлигини маълум қилмаган.

Бу заводлар асосан аммик-нитрат ўғитлар ишлаб чиқаради. 

Европада 15 сентябрдаги рекорд кўтарилишдан сўнг минг куб метр газ нархи 800 долларга тушди. Бир кун аввал унинг нархи 900 доллардан ортиқроқни ташкил этганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид