Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент – Киев йўналиши бўйича авиақатнов тикланмоқда
26 сентябрдан бошлаб, «Uzbekistan Airways» АЖ Тошкент – Киев – Тошкент йўналиши бўйича авиақатновларни тикламоқда.
Авиакомпания хабарида айтилишича, режага мувофиқ қатнов ҳафтада бир марта – якшанба кунлари амалга оширилади.
Тошкент – Киев йўналишида авиачипта 2 234 655 сўмдан (багажсиз) ва 2 575 535 сўмдан (багажни ҳисобга олган ҳолда), Тошкент – Киев – Тошкент йўналишидаги авиачипталар эса 4 205 223 сўмдан (багажсиз) ва 4 836 482 сўмдан (багажни ҳисобга олган ҳолда) бошланади.
Нархлар 16.09.2021 ҳолатига кўра кўрсатилган.
Маълум қилинишича, чипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтида 3 фоизлик чегирма билан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиб олиш мумкин.
Мавзуга оид
08:54 / 31.03.2026
Тошкент ва Шанҳай ўртасида янги авиақатнов йўлга қўйилди
18:55 / 26.03.2026
Тошкент-Маскат йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
16:09 / 19.03.2026
Киев Ҳиндистондан қўлга олинган украиналикларни озод этишни сўрамоқда
11:55 / 14.03.2026