13:44 / 19.09.2021
8154

SpaceX кемаси тарихдаги биринчи нопрофессионал экипаж билан Ерга қайтди

SpaceX компаниясининг Crew Dragon кемаси биринчи нопрофессионал фазогирларсиз экипаж билан бирга фазога 3 кунлик парвоздан кейин Ерга қайтди. Кема Флорида яқинида Атлантика океанига қўндирилган.

Фото: Reuters / Space X

Кеманинг экипаж аъзолари бўлган капсуласи АҚШнинг шарқий вақти билан 18 сентябрь соат 19:06да (Тошкент вақти билан 19 сентябрь соат 04:06да) океанга қўнган.

Falcon 9 ракета-ташувчиси 3 кун аввал Crew Dragon кемасини нопрофессионал тижорат экипажи билан бирга 590 км баландликдаги орбитага олиб чиққанди. Ушбу баландлик ҳозирда Халқаро коинот станцияси фаолият олиб бораётган ва аввал амалга оширилган барча орбитал бошқарилувчи парвозлар баландлигидан юқорироқни ташкил қилади.

Inspiration 4 деб номланган миссия доирасида фазога америкалик миллиардер, Shift4 Payments компанияси раҳбари, 38 ёшли Жаред Айзекман, St. Jude Children's Research Hospital даволаш-тадқиқот госпитали шифокори Хейли Арсено, фазогирликка собиқ номзод Сиан Проктор ва Lockheed Martin компанияси муҳандиси Кристофер Семброски йўл олганди. Эътиборлиси улардан бирортаси профессионал фазогирлар ҳисобланмайди.

Парвоз учун тўлов тўлиқ Айзекман томонидан амалга оширилган.

Top