Тошкент метросида поезд тўхтаб қолди
Тошкент метрополитенида поезд тўхтаб қолди. Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат тасвирланган видео тарқалди. “Тошкент метрополитени” УК ҳодиса бўйича изоҳ берди.
Қайд этилишича, жорий йил 20 сентябрь соат 09:10да “Ғафур Ғулом” бекатидан “Чорсу” бекатига ҳаракатланиши лозим бўлган 41-йўналишдаги ҳаракат таркиби ҳаво тақсимлаш тизимида техник носозлик юзага келган.
Ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўловчилар бекатда туширилган ва ортда ҳаракатланган 43-йўналишдаги ҳаракат таркиби ёрдам сифатида келиб, носоз ҳаракат таркибини техник кўрик пунктига олиб кетган.
Маълум қилинишича, техник носозлик соат 09:25да бартараф этилган.
“Тошкент метрополитени” келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраган.
Мавзуга оид
10:12 / 22.11.2024
Метро учун яна 26 та поезд харид қилинади
07:54 / 18.11.2024
Тошкент - Бухоро - Тошкент йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади
23:28 / 14.11.2024
«Миллий боғ» метро бекатида поезд техник носозлик сабаб тўхтатилди
20:45 / 12.11.2024