Ўзбекистон | 10:59 / 20.09.2021
17907
2 дақиқада ўқилади

Тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш бўйича чекловлар юмшатилди

Тўй ва оилавий маросимларни 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказишга рухсат берилди. Бунгача расман 50 кишилик чеклов амалда эди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўй ва оилавий маросимларни ўтказишнинг янги тартиби ҳақида хабар берди.

«Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда карантин талабларини қисқартириш орқали аҳолига маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масаласи атрофлича муҳокама қилинди. 

Хусусан, тегишли мутасадди ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, тўй ва оилавий маросимларни ўтказиш бўйича илгари белгиланган чекловлар юмшатилиб, шу йилнинг 20 сентябридан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилишига рухсат берилди», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 апрелидан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 100 кишидан кўп бўлмаган ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказилиши белгиланган эди.

Кейинроқ, чекловлар қатъийлаштирилиб, 1 августдан тўй ва маросимларда меҳмонлар сони чекланиб, 50 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш белгиланганди.

Бундан аввалроқ, томоша, маданий-кўнгилочар, оммавий тадбирлар ва йиғилишларни очиқ майдонлар ҳамда ёпиқ мажмуаларда ўтказишга рухсат берилгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид