Ўзбекистонда ҳар 100та уйга ўртача 50та енгил автомобил тўғри келмоқда
100та уй хўжалигига нечта енгил автомобил тўғри келиши маълум қилинди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.
Қўмита маълумотига кўра, уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан, 2021 йилнинг январь-август ҳолатига 100та уй хўжалигига ўртача 50та енгил автомобил тўғри келмоқда.
Қайд этилишича, 2010 йилда бу кўрсаткич 100та уй хўжалигига 21та автомобилни ташкил этган бўлса, 2015 йилда 100та уй хўжалигига ўртача 42та енгил автомобил тўғри келган.
Аввалроқ, Ўзбекистонда август ойида 2 дона “Gentra” ишлаб чиқарилгани маълум бўлганди.
Шунингдек, Ўзбекистонда автомобил сотиб олиш кўрсаткичи пандемия даврига нисбатан сезиларли пасайгани айтилганди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлилларига кўра, август ойида республикада автомобиллар олди-сотдиси бўйича битимлар сони сезиларли даражада ошиб июл ойига нисбатан ўсиш 21,4 фоизни ташкил этди.
Бироқ ички бозорда бўлган талаб миқдори 2020 йил август ойи билан таққослаганда 8,6 фоизга камайди. Бунинг сабаби ўтган йилнинг июл ойида жорий қилинган локдаундан кейин август-декабр ойларида кечиктирилган талаб қондирилиши билан изоҳланади.
Мавзуга оид
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
13:07 / 18.11.2024
Пискент полигонидаги навбат электрон шаклга ўтказилди
12:06 / 16.11.2024
“Биз тўғридан тўғри завод билан ишлаймиз”: Тошкентда 16 кунлик фирма одамларни “ҳалол лизинг”га машина олиб беришга ишонтирмоқда
09:52 / 15.11.2024