Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Алланияз Ўтениязов хотирасини абадийлаштиришни таклиф этди
Алланияз Ўтениязов ҳаётлик чоғида ҳалол пешона тери билан тўплаган шахсий маблағи ҳисобидан эҳтиёжманд одамларга 42та уй-жой, 4та мактаб, 4та боғча ва 4та тиббиёт пунктини қуриб берган.
“Ўзингиз биласиз, Қорақалпоғистоннинг улкан ҳудуди бор, шаҳар ва туманлар, овуллар орасидаги масофа ҳам анча узоқ. Лекин мен қачон бу юртга келсам, чарчаш нималигини билмайман. Нега? Чунки, хосиятли қорақалпоқ диёрининг қир-адирлари, дала ва боғлари, оқкўнгил одамлари менга кўтаринки руҳ беради, самимий мулоқотлар кучимга-куч қўшади.
Шунинг учун доимо юрагим қорақалпоқ элига талпиниб туради, сиз азизларни ҳамиша соғиниб яшайман. Шу пайтга қадар қорақалпоғистонлик минглаб инсонлар ватанимизнинг юксак орден ва медаллари, фахрий унвонлари билан тақдирлангани ҳам шундан далолат беради.
Уларнинг шарафли ҳаёти ва фаолияти ёшларимиз учун чинакам ибрат мактаби бўлиб хизмат қилмоқда. Мисол учун, Алланияз Ўтениязов ҳаётлик чоғида ҳалол пешона тери билан тўплаган шахсий маблағи ҳисобидан эҳтиёжманд одамларга 42 та уй-жой, 4 та мактаб, 4 та боғча ва 4 та тиббиёт пунктини қуриб берган.
Хорижий мамлакатлардаги кўплаб инсонлар ҳам бундай улкан саховат ва бағрикенгликка қойил қолиб, Алланияз Ўтениязовга хатлар ёзишган. Масалан, аргентиналик миллионер Х.Сапун Алланияз оғага йўллаган мактубида унинг эзгу ишларидан сабоқ олиб, ўзи ҳам бундан буён оддий инсонларга кўмак беришга қарор қилганини қайд этади.
Ҳеч шубҳасиз, Алланияз Ўтениязов ўз элига садоқати ва саховати билан қорақалпоқ халқига хос энг яхши қадриятларни бутун дунёга намоён этди.
Шунинг учун, Нукус шаҳрининг кўркам мавзеларидан бирига бу улуғ инсоннинг номини берсак, нима дейсизлар? Бу – барчамиз, айниқса, ёшларимиз учун катта тарбиявий аҳамиятга эга иш бўлар эди.

Қорақалпоқ элининг яна бир фидойи фарзанди – муҳтарам Қаллибек Камоловдир. Қаллибек оғанинг чорак асрдан зиёд Қорақалпоғистонга раҳбарлик қилиб, эл-юрт равнақи йўлида қандай улкан ишларни амалга оширганини айтмасам ҳам, барчангиз яхши биласиз. Оға менга ҳам мунтазам таклифларини жўнатиб туради.
Ҳурматли оқсоқолимиз ҳозирги нуроний ёшида ҳам жамоат ишларидаги, ёшлар тарбиясидаги фаоллиги билан кўпчиликка ўрнак бўлиб келмоқда.
Мен яқинда Қаллибек Камоловичнинг “Эл хизматида” деб номланган чуқур сиёсий-фалсафий тафаккур билан ёзилган китобини ўқиб чиқиб, муҳим маълумотлардан хабардор бўлдим.
Муҳтарам оқсоқол ўз асарида ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг азалий дўстлигига алоҳида эътибор қаратиб, уларнинг ўтмиши ҳам, бугуни ҳам, келажаги ҳам бирлигини ҳаётий мисоллар билан кўрсатиб берган.
Бу китоб нафақат Қорақалпоғистон, балки Ўзбекистон тарихини ҳам ҳаққоний ёритиб берган муҳим манба бўлиб, барча раҳбарларнинг иш столида туришга арзийдиган асардир. Халқимизнинг, ёшларимизнинг бахтига Қаллибек оға доимо соғ-омон бўлсинлар”, – деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
13:37 / 03.09.2025
«Довут ота» постидан ўтиш ва қайтишга қўйилган чеклов йил охиригача узайди
23:03 / 28.08.2025
ОТБ Қорақалпоғистондаги йўллар учун 233 млн доллар қарз ажратади
08:00 / 27.08.2025
Қорақалпоғистонни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади
18:25 / 29.08.2023