Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда қарздор ота фарзандлари учун 167 миллион сўм алимент тўлади
Самарқанд вилояти Булунғур туманида қарздор ота фарзандлари учун 167 миллион сўм алимент тўлаган. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ вилоят бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг 2020 йил 25 сентябрдаги қарорига асосан қарздор А.У.дан ундирувчи Ш.У.га икки нафар фарзандининг таъминоти учун даромаднинг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Суд қарорига асосан МИБ Булунғур туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.
Мазкур ижро ҳужжатига асосан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган. Олинган маълумотларга асосан қарздорнинг барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.
Муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш кераклиги инобатга олиниб, МИБ ходимлари қарздор А.У. билан суҳбат ўтказган. Унга фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи эканлиги тушунтирилган.
Бундай маслаҳат ва суҳбатдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзанди вояга етгунига қадар бўлган муддат учун ҳисобланган 167 миллион сўм тўлаб берган. Шундан сўнг мазкур суд ҳужжати ундирувчининг аризасига асосан Қонуннинг 40-моддаси 1-бандига асосан тамомланган.
Мавзуга оид
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
20:26 / 10.05.2026
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун алимент ҳисоблашда қўлланиладиган миқдорлар ошди
08:12 / 04.05.2026
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
08:33 / 24.04.2026