Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегияда барча карантин чекловлари бекор қилинади
Норвегия Жамоат соғлиғини сақлаш институтининг маълумот беришича, мамлакат аҳолисининг 76 фоизга яқини коронавирусга қарши вакцинанинг камида бир дозасини қабул қилган, аҳолининг 67 фоизи эса тўлиқ эмланган.
Норвегия ҳукумати 25 сентябрдан барча карантин қоидалари ва чекловларини бекор қилади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Норвегия бош вазири Эрна Солбергнинг маълум қилишича, эндиликда ижтимоий масофа сақлаш талаб қилинмайди, тунги клублар очилиб, ресторанлар одатий иш фаолиятига қайтади.
“Норвегияда энг қатъий чоралар киритганимиздан буён 561 кун ўтди. Энди одатий турмуш тарзига қайтиш вақти келди”, – деди у.
Бу чекловларни бекор қилиш бўйича тўрт босқичли режанинг сўнгги қисми ҳисобланади. Аммо ушбу қадам касалланиш даражаси сабабли бир неча бор ортга сурилганди.
“Қисқа қилиб айтганда, энди одатдагидек яшаймиз”, – деди Солберг.
Норвегия Жамоат соғлиғини сақлаш институтининг маълумот беришича, мамлакат аҳолисининг 76 фоизга яқини коронавирусга қарши вакцинанинг камида бир дозасини қабул қилган, аҳолининг 67 фоизи эса тўлиқ эмланган.
Мавзуга оид
08:16 / 09.06.2026
Норвегия дунёдаги энг чуқур сувости туннелини қурмоқда
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:59 / 28.05.2026
Норвегия Франциянинг ядровий “қалқони”га қўшилди
08:45 / 20.05.2026