Жамият | 16:00 / 25.09.2021
7855
5 дақиқада ўқилади
Реклама

TEAM University тайёрлов курсларига қабулни эълон қилади

TEAM университети Pre-University тайёрлов курсига кириш учун 2021 йил 1 ноябргача аризаларни қабул қилади.

Pre-University тайёрлов курси ҳақида

Pre-University тайёрлов курсининг асосий мақсади тингловчиларни ТЕАМ Университети бакалавриат дастурларига кириш учун тайёрлашдан иборат.

Курснинг давомийлиги 9 ой бўлиб, унда талабалар инглиз тили бўйича ўз билимларини оширадилар, танқидий фикрлаш, жамоада ишлаш ва тақдимот маҳорати каби асосий ижтимоий кўникмаларни ривожлантирадилар. Шуни таъкидлаш керакки, тайёрлов курси ТЕАМ бакалавриат дастурлари билан бир хил бўлган Буюк Британия таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Pre-University тайёрлов курсида дастурнинг бутун даври учун ўқиш нархи – 4 950 000 сўм. Тўловни қисмларга бўлиб амалга ошириш мумкин.

Pre-University тайёрлов курсини муваффақиятли тугатган талабалар автоматик равишда ТЕАМ университети бакалавриат дастурларига қабул қилинади.

Pre-University тайёрлов курсининг бошланиш санаси – 2021 йил 1 ноябрь. Талабалар ТЕАМ Университети талабалари учун мавжуд бўлган барча имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин. Имтиёзлар орасида қуйидагилар бор:

  • Университет талабалари ҳаёти билан яқиндан танишиш;
  • Муваффақиятли тадбиркорлар ва мутахассислар билан бизнес нонушта;
  • Университет Ахборот-ресурс марказига тўлиқ кириш имконияти;
  • Университет спорт инфратузилмасидан фойдаланиш, университет клублари ва кампусдаги барча тадбирларда иштирок этиш имконияти;
  • Шахсий ID-карта ва рухсатнома, шунингдек, университетнинг ўқув платформасида аккаунт.

Pre-University курсига кириш имтиҳони

Pre-University тайёрлов курсига кириш учун номзодлар инглиз тилини билиш даражасини намойиш этишлари керак. Номзодлар инглиз тили бўйича кириш имтиҳонини топширишлари мумкин. Имтиҳон ёзма, ўқиш, тинглаш ва нутқ сўзлаш компонентларини ўз ичига олган ҳолда IELTS тестига ўхшаш бўлади. Имтиҳон давомийлиги – 2 соат 15 дақиқа. Биринчи кириш имтиҳони октябрь ойининг 2-ҳафтасида, иккинчи имтиҳонда эса октябрь ойининг 4-ҳафтасида ўтказилиши режалаштирилган. Имтиҳон нархи 150 000 сўмни ташкил этади.

Pre-University курсига кириш учун талаблар:

  • Номзод ўрта таълим (ўрта таълимнинг 9 йили) тўғрисидаги шаҳодатномани, шунингдек, мактабнинг 11-синфда (лицей/коллежнинг 2-курсида) ўқиётганини тасдиқловчи маълумотномасини ёки тугалланган ўрта маълумот (11 йиллик ўрта таълим) тўғрисидаги шаҳодатномани тақдим этиши лозим;
  • Номзод Pre-University тайёрлов курсига кириш имтиҳонини топшириши ёки IELTS 5.0 сертификати (“Writing” компоненти – камида 4.5)ни ёки ТЕАМ Университети томонидан эътироф этилган бошқа сертификатларни тақдим этиши мумкин;
  • Номзод курс бошланган вақтда камида 16 ёшга тўлган бўлиши керак.

Pre-University тайёрлов курсига ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

TEAM Университетидаги таълим ҳақида

ТЕАМ University – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 апрелдаги 241-сон қарори билан 2020 йил Тошкентда ташкил этилган биринчи тадбиркорлик университетидир. Университет ТЕАМ таълим ҳамкори ҳисобланган, Буюк Британиядаги QS рейтингига кўра дунёнинг энг яхши 850 та университети қаторига кирувчи London South Bank University томонидан тасдиқланган бакалавриат дастурларида ўқишни таклиф этади.

Айни пайтда, ТЕАМ Университети қуйидаги 3 та тадбиркорлик йўналиши бўйича бакалавриатда ўқишни таклиф қилади:

4 йиллик таълим якунида ТЕАМ Университети битирувчилари London South Bank University'нинг халқаро намунадаги дипломини оладилар. Маданиятлар хилма-хиллиги, ҳар бир талабага индивидуал ёндашув, LSBU билан ҳамкорлик, кампусни кенгайтириш ва бизнес экотизими билан яқин алоқа – айнан ТЕАМ Университетини танлаш учун сабаблар ва ундан ҳам кўпроғидир.

Сизга шуни эслатиб ўтамизки, ТЕАМ Университети бакалавриатга ҳужжатларни қабул қилиш учун ҳали ҳам очиқ! Сиз ушбу ҳавола орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Телефон: +99871-200-20-60 

Сайт: www.teamuni.uz

Telegram-канал: t.me/TEAMuniversityuz

Instagram: @teamuni_uz

Facebook: fb.com/teamuni.uz

LinkedIn: linkedin.com/company/teamuni

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид