Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил охирига бориб нефть нархи 90 долларга етади – Goldman Sachs
Ҳозирда ICE Futures биржасида ноябр ойи учун Brent русумидаги нефтнинг бир баррели нархи 79,58 долларни ташкил этмоқда. Бу бир кун илгариги нархга нисбатан 1,49 долларга кўпроқ.
Йил охирига бориб бир баррел нефть нархи 90 долларга етади, деб ҳисобламоқда Goldman Sachs таҳлилчилари.
Reuters агентлигининг ёзишича, нефть нархининг кўтарилишига сабаб унга бўлган талабнинг тез тикланишидир.
Шу билан бирга, 2022 йилнинг иккинчи ва учинчи чоракларида бир баррел нефть нархи 80 долларгача бўлиши тахмин қилинмоқа.
Ҳозирда ICE Futures биржасида ноябр ойи учун Brent русумидаги нефтнинг бир баррели нархи 79,58 долларни ташкил этмоқда. Бу бир кун илгариги нархга нисбатан 1,49 долларга кўпроқ.
Нью-Йорк товар биржасида ноябр ойи учун WTI русумидаги нефтнинг бир баррели нархи 1,47 долларга қимматлаб, 75,45 долларга етди.
Мавзуга оид
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
09:39 / 11.05.2026
Жаҳонда нефть танқислиги бир миллиард баррелга етди
08:17 / 20.03.2026
Нефт гигантлари: дунёдаги энг йирик хом нефт қазиб олувчилар
13:52 / 13.03.2026