Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 12 ёшдан катта болалар ҳам Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий эмланади
Ўзбекистонда 12 ёшдан катта болаларни COVID-19’га қарши Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмлашга рухсат берилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг 12-15 ёшдаги болаларда ўтказилган клиник синовлари натижалари мазкур вакцинанинг юқори даражада самарадорлиги ва хавфсизлигини кўрсатгани айтилади.
“Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан 12 ёшдан юқори болаларни ва ўсмирларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш тавсия этилди.
Бош давлат санитария врачи ва миллий техник иммунологик эксперт комиссияси қарорига асосан, юртимизда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида, ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни Pfizer вакцинаси билан эмлаш имконияти мавжуд”, дейилади хабарда.
Айни пайтда мамлакатда 13 сентябрь куни келтирилган 1 200 000 дозадан иборат Pfizer/BioNTech вакцинаси мавжуд. 12 ёшдан катта болалар коронавирусга қарши эмланишдан аввал шифокор кўригидан ўтишлари лозим.
Эслатиб ўтамиз, BioNTech ва Pfizer компанияларининг коронавирусга қарши вакцинаси 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун хавфсиз деб топилган эди.
Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати уч ёшдан 17 ёшгача бўлганларни Хитойнинг Sinopharm компанияси вакцинаси билан эмлашга рухсат берди.
Франция, Германия, Испания, Италия, Португалия ва Швецияда ўсмирларни коронавирусга қарши эмлашга рухсат этилганди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти болалар учун Pfizer/Biontech ва Moderna компаниялари вакциналарини қўллашга рухсат берган.
Мавзуга оид
15:32 / 09.06.2026
Андижонда 4 нафар эгизак дунёга келди
17:59 / 25.08.2025
“Сохта косметологлар ва сифати кафолатланмаган муолажалардан огоҳ бўлинг” – ССВ
15:12 / 15.05.2025
Еврокомиссия Pfizer билан вакциналар бўйича ёзишмалар ишида ютқазди
23:23 / 14.04.2025