Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона халқаро аэропорти 43 млн долларга реконструкция қилинади
Фарғона халқаро аэропорти 43 миллион доллар маблағ эвазига реконструкция қилиниб, хорижий ва хусусий авиакомпаниялар парвозлари йўлга қўйилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Келгуси беш йилда 6 минг километр йўллар қурилади ва таъмирланади. Бунга 1,8 триллион сўм маблағ ажратилади.
Бунда, ички йўлларни таъмирлаш ва фойдаланишнинг янги тизими жорий этилади. Жумладан, ҳар бир туман ва шаҳарда алоҳида жамғарма ташкил этилиб, барқарор молиявий манбалар билан таъминланади. Ушбу жамғарма маблағларининг 50 фоизи жамоатчилик таклифлари асосида шакллантирилган лойиҳаларга сарфланади.
Бундан ташқари, “Қўқон – Наманган –Андижон – Қўқон” ҳалқа темир йўли бўйлаб тезюрар электропоездлар йўлга қўйилади. “Поп – Қўқон – Марғилон – Андижон –Хонобод” темир йўли тўлиқ электрлаштирилади.
Шунингдек, Фарғона халқаро аэропорти 43 миллион доллар маблағ эвазига реконструкция қилиниб, хорижий ва хусусий авиакомпаниялар парвозлари йўлга қўйилади. Натижада, йўловчи ва юк ташиш ҳажми 5 баробарга ошади”, деди президентликка номзод.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026